Aksiyalar

Aksiyalar

  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги “2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги 185-сонли Қарорининг 4-иловасига асосан «Qashqadaryo hududiy elektr tarmoqlari» AJ стратегик корхоналар руйхатига киритилган бўлиб, устав жамғармасида давлат улуши 51% қилиб белгиланган эди.

ЎзР Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сонли «2011-2015 йилларда кам қувватли электр тармоқларини модернизация ва янгилаш дастури тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ жамиятнинг 2010-2014 йиллардаги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича “Ўзбекэнерго” АЖ-га ва Рақобат Қумитасига тегишли оддий акциялар учун ҳисобланган дивидендларнинг 90%-ни ҳамда 2009 йил якунлари бўйича мазкур акциядорларга тегишли бўлган оддий акцияларга ҳисобланган дивидендларининг 50%-ни капитализация қилиш орқали амалга оширилиши натижасида ушбу улуш 89,37 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сонли қарорининг 5-иловасига мувофиқ давлат ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг улушлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг устав капиталига ўтказилиб, 99,04%ни ташкил этди. Жамият акцияларининг номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгиланган.

 

Акциядорлар

Акциялар               

сони (дона)

Қиймати (минг. сўм)

Улуши

«Hududiy elektr tarmoqlari» АЖ  устав фондига берилган давлат улуши

35 765 411

35 765 411,0

99,04 %

Меҳнат жамоаси улуши

346 560

346 560,0

0,96 %

Ж  А  М  И:

36 111 971

36 111 971,0

100,0 %