«Qashqadaryo hududiy elektr tarmoqlari» АЖEnergetika yangiliklari

«Qashqadaryo hududiy elektr tarmoqlari» АЖ

акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилишини

Қарши шахри А.Навоий шоҳ кўчаси 1-уй, жамиятнинг мажлислар залида

2021 йил 22 июн куни соат 15.00-да ўтказилишини маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамиятнинг 2020 йилга мулжалланган Бизнес-режанинг асосий параметрларини бажарилиши бориши тўғрисида жамият ижро органи раҳбарини ҳисоботини кўриб чиқиш;

2. Жамият 2020 йилдаги молиявий- ҳўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини кўриб чиқиш;

3. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарар хисобларини тасдиқлаш;

4.  Корпоратив бошкарув тизимини бахолаш бўйича берилган хулосани кўриб чиқиш.

5. Жамиятнинг 2020 йилдаги молиявий–хужалик фаолияти якунлари бўйича  олинган соф фойдаси таксимотини тасдиқлаш;

6. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга оширилган ишлари тўғрсидаги ҳисоботини кўриб чиқиш;

7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

8. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

9. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани             1 йилга узайтириш;

10. Жамиятнинг 2021 йилга тузилган Бизнес-режасини тасдиқлаш;

11. 2021 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизмат хақи миқдорини белгилашлаш;

12. Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида корхонага “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш ёки акциядорларнинг аввалги умумий йиғилишлари қарорлари билан жамият моддий-техника базасини ривожлантиришга қолдирилган (йуналтирилган) маблағлар хисобига қўшимча акциялар чиқариш йўли билан жамият устав фондини ошириш;

13. «Qashqadaryo hududiy elektr tarmoqlari» акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

 

Эмитент томонидан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тузиш санаси тўғрисидаги қарорни қабул қилинган санаси 21.05.2021 йил.

Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тузиш санаси - 16.06.2021 йил.

Умумий йиғилишга оид материаллар билан Қарши шахри А.Навоий шох кўчаси            1-уйда жойлашган жамият маъмурий биносида танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефон: (0-375) 221-13-09, факс: (0-375) 221-16-88.   

 

            Жамият Кузатув кенгаши