ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИEnergetika yangiliklari

ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИ

Ёқилғи-энергетика ресурсларини айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (452-сон, 31.05.2019 й.)  


Қарор билан қуйидагилар белгиланди: 


•  2019 йил 1 июндан фаолиятини бюджет ҳисобидан олиб бормайдиган ва тежамкор бўлмаган қозон агрегатларни алмаштирмаган ташкилотларга табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга нисбатан оширилган коэффициент 2,0 дан 1,2 гача камайтирилади;


•  қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган сув таъминоти ташкилотларига электр учун табақалаштирилган ҳисоб-китоблар татбиқ этилмайди;


•  умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр учун ҳақ маиший истеъмолчиларга белгиланган тарифлар бўйича тўланади;



•  идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва оилавий корхоналар, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонларга маиший истеъмолчиларга белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади;


•  мазкур қарор кучга киргунича электр энергияси ва табиий газ учун аванс тўланган бўлса, истеъмолчилар (аҳолидан ташқари)  тариф ўзгарганда тўлов қилинган кундан кейинги 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга қўшимча тўловлардан озод этилади (илгари бу муддат 1 ой эди).


"Кашкадарё худудий электр тармоклари" АЖ