ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!E'lonlar

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

«QASHQADARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI»

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

Ғузор тумани, Дўстлик кўчаси 26-уйда жойлашган Ғузор туман электр таъминоти корхонасининг шу манзилда янги, замонавий кўринишга эга, пишиқ ғиштдан

икки каватли, ўлчамлари 26х12х10 метр бўлган биносини  курилиш-монтаж

ишларини амалга ошириш бўйича 

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Қурилилишни смета қиймати (ҚҚС билан) -1960415098 сўм.

Танловда иштирок этувчиларга қуйиладиган талаблар:

фуқаролик-муомала лаёқати ва шартнома тузиш ваколати; доимий ходимлари, жумладан муҳандис-техник ходимларига эга бўлиши; ишлаб турган асосий воситалари, шу жумладан ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситаларига эга бўлиши; ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги (кўрсаткич 0,2 коэффициентдан кам бўлмаган); тўловга қодирлиги (кўрсаткич 1,25 коэффициентдан кам бўлмаган); танлов объектига ўхшаш объектларда ишлаганлик тажрибаси мавжудлиги; бажарилган ишлар, шу жумладан ўз кучи билан олдин бажарилган ишлар ҳажми ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш; устав фонди миқдори тўғрисидаги маълумотлар. Агар танлов предмети бўлган иш (хизмат) ларни бажариш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши зарур бўлса, танловда иштирок этиш учун белгиланган тартибга асосан тегишли лицензияга эга бўлган танлов иштирокчиларга рухсат этилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилиши лозим:

1.     Танловда қатнашиш тўғрисида мурожаат.

2.     Корхона ёки ташкилот тўғрисида тўлиқ маълумот.

3.     Юқоридаги талабларда қайд этилган молиявий маълумотлар.

4.     Бино қурилиши ва монтаж ишлари қиймати, тўланиши лозим бўлган хизмат ҳақининг миқдори ва қурилишни якунлаш муддатлари акс этган маълумот.

Барча таклиф (хужжат ва маълумот)лар конвертга солинган ва мухрланган холда қабул қилинади.

Танловга қатнашувчиларни хужжатлари 2020 йил 27 июл куни соат 16-00-гача қабул қилинади.

Таклифлар Қарши шаҳри, А.Навоий шоҳ кўчаси 1-уйда қабул қилинади.       

Танлов ўтказиш санаси ва вақти: 2020 йил 28 июл куни соат 10-00.

Жамиятга кўрсатилган муддатдан кечиктирилиб келган таклифлар кўриб чиқилмайди.

Алоқа телефонлар: (75) 221-13-09, факс: (75) 221-16-88.

 

«Qashqadaryo hududiy elektr tarmoqlari» АЖ маъмурияти