Электр тармоғи хўжалиги объектлариниE'lonlar

Электр тармоғи хўжалиги объектларини

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

 

 (https://t.me/hetmuloqot/2834)электр узатиш ҳаво тармоқлари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш тармоқларининг иккала томони бўйлаб қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланиши:

 

- 1 кВгача кучланишли тармоқлар учун — 2 метр (биноларнинг деворлари, конструкциялар ва ҳоказалар бўйлаб ўтказилган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун муҳофаза зонаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган. Бундай тармоқлардан рухсат этилган минимал масофалар билан аниқланади);

 

- 20 кВ кучланишли тармоқлар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);

 

- 35 кВ кучланишли тармоқлар учун — 15 метр;

 

- 110 кВ кучланишли тармоқлар учун — 20 метр.