«QASHQADARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI»E'lonlar

«QASHQADARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI»

жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг 2019 йил якунлари бўйича қарори 2020 йил 16 июн куни соат 15.00-да, Қарши шахри А.Навоий шоҳ кўчаси 1-уй, жамиятнинг мажлислар залида кабул қилиниши белгиланганганлигини маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. 2019 йилга тузилган бизнес-режанинг асосий параметрларини бажарилиши бориши тўғрисида жамият бош директори ҳисоботини кўриб чиқиш;

3. Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш;

4. Жамиятнинг 2019 йилдаги бухгалтерия баланси, фойда ва зарар хисобларини тасдиқлаш;

5. Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий–хужалик фаолияти якунлари бўйича  олинган соф фойдаси таксимотини тасдиқлаш;

6. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йилда амалга оширилган ишлари тўғрсидаги ҳисоботини тинглаш;

7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

8. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

 9.  Жамият ижро органи раҳбари (бош директор)ни сайлаш;

10. Жамиятнинг 2020 йилга тузилган Бизнес-режасини тасдиқлаш;

11. 2019 йилга ташқи аудит ташкилотлари ҳамда уларнинг хизмат хақи миқдорларини тасдиқлаш;

12. Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида жамиятга “Ҳудудий электр тамроқлари” АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш ёки  жамият акциядорларининг аввалги умумий йиғилишлари қарорлари билан жамият моддий-техника базасини ривожлантириш учун қолдирилган (йўналтирилган) маблағлар ҳисобига жамият устав капиталини ошириш.

Йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тузиш санаси - 10.06.2020 йил.

Мурожаат учун телефон: (0-375) 221-13-09, факс: (0-375) 221-16-88.   

 

            Жамият Кузатув кенгаши