“QARSHI KO’CHMAS MULK SAVDO” риэлторлик ташкилоти аукцион савдосига таклиф этади !E'lonlar

“QARSHI KO’CHMAS MULK SAVDO” риэлторлик ташкилоти аукцион савдосига таклиф этади !

2017 йилнинг 06 март куни соат 1000да Қарши шаҳрида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилган:

 

1. Қамаши туман хокимининг қарорида “Чимқўрғон 110/35/10 кВ нимстанция биноси” деб кўрсатилган, кадастр хужжатида “Хизматчилар хонаси” деб кўрсатилган ва жамият балансида “Жилдом 2 х кв” деб кўрсатилган Қамаши тумани “Баландчайла” МФЙ Чимқўрғон қишлоғи ҳудудида жойлашган “2 хонали турар жой биноси”. Мазкур бино 1978 йилда фойдаланишга топширилган. Умумий ер майдони 769,01 м2, қурилиш майдони 49,03 м2. Бошланғич баҳоси – 45 065 000 сўм.

2. Кадастр хужжатида “Оқ-сув 110/35/10 кВ подстанция маъмурий биноси” деб, жамият балансида эса “Жилдом 1 этаж 4 комнатный” деб юритилаётган кўчмас мулк объекти.  Шахрисабз тумани Улоч МФЙ, Улоч қишлоғида жойлашган. Мазкур бино 1989 йили қурилган. Умумий майдони 3900,0 м2, қурилиш майдони 180,52 м2, фойдали майдони 94,04 м2, Холати яхши.

Бошланғич бахоси – 181 460 000 сўм.

      3. Кадастр хужжатида “Оқ-сув ГЭС” деб, жамият балансида эса “Здание ГЭС Оқ-Сув” деб юритилаётган кўчмас мулк объекти. Шахрисабз тумани Улоч МФЙ, Улоч қишлоғида жойлашган. Мазкур бино 1963 йили қурилган. Умумий майдони 6000,0 м2, қурилиш майдони 304,57 м2, фойдали майдони 339,68 м2, Холати яроқсиз. Бошланғич бахоси – 983 497 000 сўм.

      4. Кадастр хужжатида “Дуқчи 110/10 кВ подстанция маъмурий биноси” деб, жамият балансида эса “Жилдом 1 этаж 4-х комнатный Дукчи” деб юритилаётган кўчмас мулк объекти.  Шахрисабз тумани Шаматон ҚФЙ, Ирговул қишлоғида жойлашган. Мазкур бино 1984 йили қурилган. Умумий майдони 5500,0 м2, қурилиш майдони 210,95 м2, фойдали майдони 163,84 м2, Холати яхши.

Бошланғич бахоси – 344 080 000 сум.

      Очиқ «Аукцион» савдоси Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчаси 52-уйда аукцион комиссияси иштирокида, мулкнинг бошланғич баҳосини ошириш тартибида ўтказилади.

Савдога қатнашиш учун аризалар газетада эълон чоп этилган кундан бошлаб ҳар куни, дам олиш кунлари (шанба ва якшанба) ва байрам кунларидан ташқари соат 1000 дан 1700 гача “Qarshi ko’chmas mulk savdo” риэлторлик ташкилоти офиси биноси (Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчаси 52-уй)да қабул қилинади. Аризаларни қабул қилиш 2018 йил 5 март куни соат 1700 да тўхталади. Ушбу кундаги савдода сотилмай қолган кўчмас мулк объектининг такрорий аукцион савдолари 2018 йил 13 ва 20 март кунлари соат 1000 дан бошлаб бўлиб ўтади.

Қизиқиш билдирган талабгорлар мулклар ҳақидаги маълумот билан Қарши шахар Ўзбекистон кўчаси 52-уй манзилда ёки бевосита объектлар жойлашган жойига бориб танишишлари мумкин.

Савдо ғолиби Сотувчи билан аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 ичида олди-сотди шартномасини тузиши ва 30 кун ичида мулк учун тўловни амалга ошириши лозим.

      Савдоларда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар:

Савдога қўйилган мулкни сотиб олиш учун талабнома, “Закалат пули тўғрисида келишув”, мазкур келишувга асосан савдога куйилган мулк бошланғич бахосининг 10 фоизи миқдорида закалат пулини туланганлигини тасдикловчи хужжат, Юридик шахс учун: ташкилот Низоми ва рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси ҳамда Жисмоний шахс учун: фуқаролик паспорти нусхасини такдим қилишлари шарт. Агарда аукционга талабгорнинг ўрнига ваколатли шахс қатнашса мазкур шахснинг паспорт нусхаси ва унинг номига берилган ишончномани тақдим қилиш лозим.

      Закалат пулини тўлаш учун реквизитлар:  “Qarshi ko’chmas mulk savdo” риэлторлик ташкилоти, СТИР: 302722950, ОКОНХ: 83300, АТИБ «Ипотека банк» Қашқадарё вилоят филиали, МФО 00190, ҳисоб рақами 20208000900259857001.

 

      Манзил:     Қарши шахар Ўзбекистон кўчаси 52-уй.

         (Собиқ 19-сонли Деҳқончилик қурилиш трести биноси).

      Мулжал:    Вилоят Адлия бошқармаси биноси рўпарасида,

         вилоят ЎзСаноат қурилиш банки биноси ёнида жойлашган.

      Телефон:    + 998 (75) 223-02-22.

E-mail:        qkms0180@yandex.ru.                                                 

Лицензия:  RR-0180.